АПЛ қарорини ўзгартирмайди

АПЛ ижрочи директори Ричард Мастерс айрим мураббийларнинг яна 5 та футболчи алмаштириш ҳуқуқини қайтариш бўйича билдираётган таклифлари ҳақида гапирди.

Айтиш керакки, ушбу қоидани тиклаш таклифини Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола илгари сурмоқда.

“5 та футболчи алмаштириш имконияти ўйиннинг рақобатдош мувозанатини ўзгартиради, деган фикрлар мавжуд. Ушбу масала бўйича аллақачон иккита овоз бериш ўтказилган ва иккаласида ҳам учта ўйинчи алмаштириш таклифи қўллаб-қувватланган, яъни эски моделга қайтилган. Яқин келажакда бирор бир нарса ўзгаради, деб ўйламайман.

Биз нима учун бу низолар келиб чиқишини тушунамиз. Айниқса, Юрген ва Хосеп сингари еврокубокларда қатнашадиган жамоа мураббийи бўлса”, - деди Мастерс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!