АПЛ раҳбарияти хавотирда! 12 та клубдан 14 та коронавирус чиқди
Англия премьер-лигасининг 12 та клубида COVID-19 билан боғлиқ 14 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Англия Премер-лигаси раҳбарияти турли клубларнинг футболчилари таътил пайтида бир-бири билан фаол алоқада бўлишидан жиддий хавотирда. Ушбу ҳолат касалликнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Айтиш керакки, АПЛнинг ўтган мавсум айнан коронавирус сабаб 3 ойга тўхтатиб қўйилган ва шундан сўнг мухлисларсиз давом эттирилган эди.
Фикрлар