АПЛ расман Дастан Сатпаевни эътироф этди
Англия Премьер-лигасининг расмий аккаунти «Челси» сафида мавсумолди йиғинини ўтаётган Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди.
АПЛ матбуот хизмати 17 ёшли қозоғистонлик футболчига бағишлаб махсус мақола эълон қилди. Унда Сатпаевнинг Австралиянинг «Вестерн Сидней Уондерерс»га клуби қарши ўртоқлик учрашувида урган голи ва Лондон жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсода қандай таассурот қолдиргани алоҳида қайд этилган.
«Челси» йиғини давомида Дастан Сатпаевга бўлган қизиқиш тобора ортяпти. Сатпаев Австралияда ўтган ёрқин ўртоқлик учрашувида келажакдаги жамоасини еттинчи дақиқада ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашув «Челси»нинг «Вестерн Сидней Уондерерс» устидан 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастанни Премьер-лига афсонаси Серхио Агуэро билан қиёслашмоқда. Агуэро мусобақа тарихида «Манчестер Сити» таркибида 184та гол урган.
- У тўп билан жуда хавфли, ички зоналарга яхши ҳужум қилади ва қанотдан марказга силжиб, ҳужумчи сифатида ўйнай олади. Жисмонан бақувват, жуда тезкор ва ҳаммада катта таассурот қолдирди, — дея таъкидланади Англия Премьер-лигаси материалда.
Эслатиб ўтамиз, Сатпаев «Челси» таркибида «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши ўйинда жамоанинг биринчи голини урди ва яна бир голли ҳужумда иштирок этди. Унинг голи Хаби Алонсо бошчилигидаги «Челси» учун янги даврдаги илк гол сифатида тарихга кирди.

Фикрлар