АПЛ. Сафарда ғалаба қозонган "Тоттенхэм" "Ливерпуль" билан фарқни минимал даражада қисқартирди, "Эвертон" кучли тўртликка кириб олди
Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Тоттенхэм" учрашуви ўз якунига етди. Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашув тақдирини ҳал этган ягона гол 19-дақиқада киритилди. Мезбонлар вакили Абдул-Насир Адарабиойо ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин "шпорлар" ўз ҳисобидаги очколар сонини 42 тага етказиб олган ҳолда, 7-ўриндаги "Ливерпуль" билан орадаги фарқни 1 очкогача қисқартирди. "Фулхэм" эса 23 очко билан 18-поғонани банд этган.
Шунингдек, 29-турдан ўрин олган "Вест Бромвич" - "Эвертон" беллашуви ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда мерсисайдликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
65-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган Ришарлисон жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Меҳмонда ғалаба қозонган "ирисчилар" 46 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. "Вест Бромвич" онлайн жадвалда 19-ўринни эгаллаган.
Фикрлар