АПЛ суперклуби Кварацхелияни сотиб олиши мумкин
Хвича Кварацхелия Англия Премьер-лигасининг суперклуби қизиқиш доирасига тушган. Independent маълумотига кўра, "Арсенал" футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манба таъкидлашича, Кварацхелия атрофидагилар бундай трансферга қарши эмас, аммо уни амалга ошириш осон бўлмайди. Сабаби ПСЖ қатъий позицияни эгаллайди, Франция гранди грузин футболчисини сотмоқчи эмас.
Маълумот учун, 25 ёшли вингер 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Фикрлар