АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчи ким?

Уэльслик машҳур футболчи Робби Сэвиж АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчи кимлигини айтди.

“Агуэро – АПЛнинг буюк ҳужумчиси. У мен қарши ўйнаган энг яхши икки ҳужумчи – Анри ва Ширердан яхшироқ. “Манчестер Сити” мухлислари унинг ўйинларидан завқ олишлари керак, чунки Серхи бу ерда абадий қолмайди”, - дейди Сэвиж.

Маълумот учун, 31 ёшли Агуэро “Манчестер Сити” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами  359 та ўйинда майдонга тушди ва 249 та гол ҳамда 72 та голли узатмага муаллифлик қилди.ф

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!