АПЛ. "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблар билан танишинг

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан куч синашади. Ушбу беллашувдан аввал Гвардиола шогирдлари Арне Слот бошчилигидаги "Ливерпуль"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди. 
 
"Шаҳарликлар"нинг бўлажак учрашуви учун машҳур сайтларининг тахминий таркиблари билан танишинг. 
 
"Sports Mole" нашрининг тахмини қуйидагича: 
 
"Тоттенхэм": Викарио; Порро, Грей, Дансо, Спенс, Меддисон, Бентанкур, Сарр, Кулусевски, Жонсон, Сон. 
 
"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Нико, Ковачич, Савиньо, Доку, Мармуш. 
 
"The Sporting News" сайти эса мазкур ўйинга қуйидагича тахмин қилмоқда: 
 
"Тоттенхэм": Викарио, Порро, Грей, Дансо, Спенс, Лукас, Бентанкур, Меддисон, Кулусевски, Жонсон, Сон. 
 
"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Нико, Ковачич, Савиньо, Мармуш, Доку, Холанд. 
 
Деярли кўплаб барча машҳур нашрлар эртанги баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан жой олишини башорат қилмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги беллашув 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!