АПЛ "Тоттенхэм"нинг рақибини ўзгартирмоқчи

Англия премьер-лигаси раҳбарияти “Астон Вилла”да коронавирус билан боғлиқ вазият авж олгани туфайли тақвимни ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқда.

Бирмингемликлар COVID-19 сабаб, яқинлашиб келаётган тур “Тоттенхэм”га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин. Шу сабабли, АПЛ “шпорлар”нинг рақибини алмаштирмоқчи. Аниқроғи, улар “Тоттенхэм” ўрнига “Фулхэм”га қарши ўйнаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Айтиш керакки, “Тоттенхэм” ва “Фулхэм” ўйини аслида АПЛнинг 16-туридан ўрин олган бўлиб, беллашув 30 декабрь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо ўшанда “Фулхэм”да коронавирус авж олган ва ўйин қолдирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!