
АПЛ "Тоттенхэм"нинг сўровини қабул қилди
"Тоттенхэм"нинг Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйинни кейинга суриш сўрови қабул қилинди. Бу ҳақда "Sky Sports хабар бермоқда.
Аввалроқ, "шпорлар" 21 май куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси финалига тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлиш мақсадида тегишли сўровнома юборган эди. Ярим финалнинг биринчи учрашувида лондонликлар Норвегиянинг "Буде-Глимт" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Шу тариқа, 18 май куни ўтказилиши керак бўлган "Астон Вилла" билан ўйин 2 кун олдинроқ ўтказилади - худди финалнинг бошқа бир эҳтимолий иштирокчиси "Манчестер Юнайтед" клуби ўйини сингари.
Фикрлар