АПЛ. Турнинг марказий баҳсида 4 та гол киритилди
Англия Премьер-лигаси 32-тури доирасидан ўрин олган "Эвертон" - "Тоттенхэм" баҳси якунланди. Учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этди.
Дастлаб Харри Кейн рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди. Гилфи Сигурдссон 2 та гол уриб, "ирисчилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Ўйин якунида яна ливерпуллик ҳимоячилар Кейнга қулай имконият тақдим этиб қўйди ва ҳужумчи бундан унумли фойдаланди.
1 очкодан бўлишиб олган томонлар ўз поғоналарида қоладиган бўлдилар. "Тоттенхэм" 50 очко билан 7-ўринда кетаётган бўлса, "Эвертон" 49 очко тўплаган ҳолда, 8-поғонада кетяпти.
Фикрлар