АПЛ. Турнинг марказий ўйинида МЮ сафарда "Тоттенхэм"ни енгди

Англия Премье Лигаси 31-турининг марказий ўйини якунланди. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Меҳмонлар сафидаги голларга Фред, Кавани ва Гринвуд муаллифлик қилган бўлса, "шпорлар"нинг ягона голини Сон ўз номига ёздириб қўйди.

Шу тариқа, МЮ 63 очко билан 2-ўринда қолди. Жозе Моуриньо шогирдлари эса  49 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!