АПЛ. Турнинг сўнгги баҳсида "Тоттенхэм" "Кристал Пэлас"ни минимал ҳисобда енгди
Англия Премьер-лигаси 18-турнинг сўнгги баҳсида Томас Франк бошчилигидаги "Тоттенхэм" сафарда "Кристал Пэлас" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувдаги ягона ва ҳал қилувчи голни 42-дақиқада Арчи Грей Ришарлисоннинг узатмасидан сўнг киритди. Англиялик футболчининг ушбу голи шпорларга муҳим 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, мазкур тўқнашувдан сўнг "Тоттенхэм" 25 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Кристал Пэлас
Тугади
0
:
1
28.12.2025 21:30
Тоттенхэм Хотспур
- Archie Gray 42'



Фикрлар