АПЛ юлдузи бир умрга футболдан четлатилиши талаб қилиняпти
Англия футбол уюшмаси (FA) “Вест Хэм” футболчиси Лукас Пакетани бир мурга футболдан четлатиши кутиляпти.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, 60 нафарга яқин одам келишув асосида бразилиялик футболчининг майдондаги хатти-ҳаракатларига пул тиккан. Хусусан, Пакета айрим учрашувларда танишлари пул ютиши учун атайин сариқ карточка олган. Умумий ҳисобда, унга пул тиккан яқинларининг умумий ютуқ суммаси 100 минг фунтни ташкил қилган.
Англия футбол уюшмаси ўз протоколида агар Лукас Пакетанинг айблари исботланадиган бўлса, машҳур футболчини бир умрга футболдан четлатиш ҳақида сўраган.
Пакетага ҳозирча тўрт ҳолат – “Лестер” (12 ноябрь, 2022 йил), “Астон Вилла” (12 март, 2023 йил), “Лидс” (21 май 2023 йил) ва “Борнмут” (12 август, 2023 йил) билан бўлган учрашувлардаги ҳолатлар бўйича айблов эълон қилинмоқда.
26 ёшли футболчининг ўзи айбсизлигини таъкидламоқда. У “Манчестер Сити”га ўтишни режалаштираётган эди. Энди режаларини қайта кўриб чиқишига тўғри келади.
Фикрлар