АПЛ юлдузи учун 50 миллион евро берамиз!

CHERY AUTO

Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” раҳбарияти таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганиб чиқиб, жамоага мос ўйинчини Англия Премьер-лигасидан топди.

Tecno

Fichajes хабарига кўра, мюнхенликлар “Манчестер Юнайтед” сардори ва плеймейкери Бруну Фернандешни нишонга олган.

Бундеслига гранди қароргоҳида Фернандеш жамоага идеал тарзда мос тушади ва асосий ўйинчилардан бирига айланади, деб ҳисоблашмоқда. Манбанинг таъкидлашича, “Бавария” Фернандеш учун тахминан 50 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаш таклифини тайёрламоқда.

31 ёшли Бруну Фернандешнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган. Португалиялик юлдуз манчестерликлар таркибида олти йилдан бери ўйнаб келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!