АПЛда 7-тур ўйинлари катта эҳтимол билан қолдирилади

Премьер-лига 7-тур ўйинлари Елизавета II вафоти туфайли бошқа муддатга кўчирилиши мумкин. 

Буюк Британияда қироличанинг ўлими туфайли мотам тутилиши сабаб, бир қатор спорт тадбирларида айрим протоколлар ишга тушади. 

АПЛнинг навбатдаги тур ўйинлари борасида қарорни Маданият, Оммавий ахборот воситалари ҳамда Спорт Вазирлиги келишган ҳолда, қабул қилади. 

Ҳозирча бу борада аниқ қарор йўқ. Шундай бўлса-да, ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувлар бекор қилинади. Сабаби, Елизавета II'нинг дафн маросими АПЛ ўйинлари бўлиб ўтадиган санага тўғри келади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!