АПЛда Covid-19 билан боғлиқ рекорд кўрсатгич қайд этилди

Англия премьер-лигаси чемпионатда иштирок этаётган жамоа аъзолари ўртасида COVID-19 га қарши навбатдаги тест текширувларини ўтказди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, ҳафта давомида жами 2 295 та тест олинган. Шулардан 40 таси мусбат натижа берган. Айтиш керакки, бу кўрсатгич 2020/21 йилги мавсум бошидан буён кузатилган энг юқори кўрсатгич ҳисобланади.

Хавфсизлик бўйича расмий протоколларга риоя қилган ҳолда, коронавирус аниқланган барча шахслар 10 кун ўзини ўзи изоляция қилишлари керак.

Аммо, баёнотдан кўриниб турибдики, барча учрашувлар белгиланган тартибда ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)