АПЛда энг яхши футболчи ва энг яхши мураббий ким?

  • 7 май, 2021, 22:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида чемпионатнинг якунланган апрель ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди.

Tecno

Футболчилар орасида ушбу ном учун Трент Александр-Арнольд ("Ливерпуль"), Стюарт Даллас ("Лидс"), Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед"), Келечи Ихеаначо ("Лестер"), Жесси Лингард ("Вест Хэм"), Матеус Перейра ("Вест Бромвич"), Аллан Сен-Максимен ("Ньюкасл") ва Крис Вуд ("Бёрнли") кураш олиб бормоқда.

Мураббийлар орасида эса Уле Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед"), Марсело Бьелса ("Лидс"), Сэм Эллардайс ("Вест Бромвич") ва Стив Брюс ("Ньюкасл") номзодлари бор.

Сўровнома АПЛ расмий сайтида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!