АПЛда иштирок этувчи клуб сотувга қўйилди

Англиянинг “Нюкасл Юнайтед” клуби матбуот хизмати “St. James Holdings Limited” компанияси жамоани сотувга қўйганлигини эълон қилди.

“Клуб янги даражага кўтарилиши учун “Ньюкасл” эгалари жамоани сотувга қўйишга қарор қилди”, – дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, юқорида номи тилга олинган компания раҳбари Майк Эшли “Ньюкасл Юнайтед”ни 2007 йил 135 млн фунтга сотиб олган эди.