АПЛда мавсум футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор яна бир турдан сўнг Англия премьер-лигасида 2018/19 йилги мавсум ўз ниҳоясига етади.

АПЛ расмий сайти эса мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар 4 нафар ўйинчи номзодини эълон қилди. Унга кўра ушбу номга Серхио Агуэро, Бернарду Силва, Рахим Стерлинг, Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк ва Эден Азарлардан бири сазовор бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 22та гол билан айни дамда премьер-лига тўпурарлари жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги поғоналарда эса Мане (20) ва Агуэро (20) бормоқда.

Номзодларга овоз бериш жараёни АПЛ расмий сайтида ўтказилади ва 9 майга қадар давом этади. Ғолиб номи эса 14 май куни эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!