АПЛда мавсумнинг қолган учрашувлари мухлисларсиз ўтказилади

Британия ҳукумати коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича кескин чораларни кўра бошлади.

The Times нашрининг ёзишича, ҳукумат мамлакатдаги барча футбол учрашувларини, шу жумладан АПЛни ҳам томошабинларсиз ўтказиш бўйича қарор чиқарди. Бу мавсумнинг қолган қисмидаги барча ўйинлар томошабинларсиз ўтказилишини англатади.

Йиллик абонемент ва чипта эгалари ўйинларни интернет орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!