Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛда навбатдаги истеъфо юз берди

У тарих ярата олган мураббий эди.

“Шеффилд Юнайтед” ўзининг расмий сайти орқали бош мураббий Крис Уайлдерни истеъфосини эълон қилди.

Айтиш лозимки, Крис жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “Шеффилд”ни 3-дивизиондан премьер-лигагача олиб чиқди. Жамоа АПЛдаги дебют мавсумида 9-ўринни эгаллаган эди. Афсуски, “Шеффилд” бу мавсум ҳозирча турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда.

Энди мавсум якунигача “Шеффилд”га Пол Хекингботт устозлик қилади. У шу пайтгача ёшлар жамоасини бошқариб келаётган эди.

“Шеффилд” навбатдаги учрашувини бугун “Лестер”га қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ