АПЛда ўтган ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди (Фото)

Англия премьер лигасида октябрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди. 

Унга кўра "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди ва "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўтган ойнинг энг яхшилари деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

EI2H3GrX0AAlfHF

Маълумот ўрнида, Жейми Варди ўтган ой 3 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. "Челси" эса Лэмпард қўл остидаги 3 та учрашувнинг барчасида зафар қучди.

EI2bvF3W4AAxlsT