Рўзиқул Бердиев: "Қачон мақсадимизга эришсак, ана шунда тўхтасак бўлади"
Суперлигада 19-тур ортда қолди. Пешқадам "Насаф" майдонида ОКМКни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- ОКМК кўрсатган ўйин тахсинга сазовор. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Бугун бизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун майдонда қарши ҳужумларда кескин ҳаракат қилганимиз учун ҳам ғалабани илиб кетдик.
- "Насаф"ни муддатидан аввал чемпион бўлди деб ҳисобласак бўладими?
- Биз ва мухлисларимизни орзуси бор. Йигитлар буни тушуниб турибди. Ҳеч қандай босимсиз ҳаракат қилишмоқда. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Кучсиз жамоаларга балки мотивация камроқ бўлиши мумкиндир, аммо йигитларни ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик билан олиб чиқяпмиз. Биз қачон мақсадимизга эришсак, ана шунда тўхтасак бўлади.
- ОКМКнинг мағлубияти очиқроқ футбол ўйнагани билан боғлиқми?
- Агар уларни статистикасига эътибор қаратсангиз, 21 та тўп олиб чиққан ўз дарвозасидан. Бизнинг аввалги тўқнашувимизда ҳам сермаҳсуллик кузатилган эди. Голлардан ташқари ҳам қарши ҳужумларда имкониятларимиз бўлди. Бугунги натижамиз рақибни очиқ футбол ўйнагани билан боғлиқ. Баъзида ўзимиз ҳам ёпиқроқ футбол ўйнашга ўтмоқдамиз.
- Дилшод Комилов бугун захирадан тушурилди. У жамоага сингиб кетмадими?
- Ҳозир тажрибаси кўпроқ футболчилар бор. У Қуввайтда ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди. У ҳар бир майдонга чиққан баҳсида ўйинимизни яхшилашга қодир футболчи.
Фикрлар