АПЛда яна бир осиёлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Даичи Камада фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

26 ёшли япониялик футболчи “Ньюкасл”нинг “радарига” тушиб қолди. Камадага "қарғалар"дан ташқари "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва ҳатто "Барселона" клубларидан ҳам  қизиқиш мавжуд. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар тарқатмоқда.

Саудияликлар қўлига ўтгач, молиявий томондан анча кучайган "Нюкасль" Камада учун бошқа даъвогарларга қараганда кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Даичи Камада 2017 йилдан буён "Айнтрахт"да ўйнаб келмоқда. У 2019 йилдан буён Япония терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!