АПЛдан яна коронавирус чиқди

Англия премьер-лигаси 19, 21 ва 22 май кунлари коронавирусга қарши топширилган тест натижаларини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, юқоридаги 3 кун давомида жами 996 нафар футболчи ва ходимлар тестдан ўтказилган. Якунда 2 та клуб аъзосида вирус аниқланган ва улар дарҳол 7 кунлик карантинга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 17-18 май кунлар олинган дастлабки тест натижаларига кўра 3 та клубнинг 6 нафар аъзосида Covid-19 борлиги маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!