АПЛнинг 17-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат қандай?
Хабарингиз бор, бугун "Фулхэм" - "Ноттингем Форест" жамоалари иштирокидаги тўқнашув орқали Англия Премьер-лигасининг 17-тури ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ушбу тур доирасида мухлислар бир неча қизиқарли беллашувлар гувоҳи бўлди. Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида енгилди. Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" эса "Вест Хэм"ни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, "Арсенал" "Эвертон"ни минимал ҳисобда енгди, "Челси" эса "Ньюкасл" билан жанговар дурангга имзо чекди. "Астон Вилла" ўз уйида Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед"ини таслим этди (2:1).
Мазкур қизиқарли баҳслардан сўнг жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳам ўзгарди.



Фикрлар