АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?

Англия Премьер-лигасида ортда қолган декабрь ойи якунига кўра энг яхши мураббий соврини учун курашаётган номзодлар эълон қилинди.

Рўйхатга киритилган:

Унаи Эмери (“Астон Вилла”) – 4 та ғалаба (шу жумладан “Манчестер Сити” ва “Арсенал” устидан), 2 та дуранг ва 1 та мағлубият. Тўплар фарқи – +3.

Андони Ираола (“Борнмут”) – 4 та ғалаба (шу жумладан ўз тарихида илк бор “Манчестер Юнайтед” устидан “Олд Траффорд”да 3:0 ҳисобида ғалаба), 1 та дуранг ва 1 та мағлубият. Тўплар нисбати – +7.

Юрген Клопп (“Ливерпуль”) – 4 та ғалаба ва 2 та дуранг. Тўплар нисбати – +6.

Дэвид Мойес (“Вест Хэм”) – 4 та ғалаба (шу жумладан “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” устидан), 1 та дуранг ва 1 та мағлубият. Тўплар нисбати – +3.

Эслатиб ўтамиз, август, сентябрь ва октябрь ойларида АПЛнинг энг яхши мураббийи Энж Постекоглу (“Тоттенхэм”) бўлган эди. Ноябрь ойида эса ушбу соврин Эрик тен Хагга (“Манчестер Юнайтед”) насиб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!