АПЛнинг энг тез югурадиган футболчиси ким?
Англия Премьер-лигаси якунланганидан кейин статистика мутахассислар турли кўрсаткичлар бўйича бошқалардан устун бўлган футболчиларни аниқламоқда.
Маълумотларга қараганда, якунланган мавсумнинг энг тезкор футболчиси сифатида “Тоттенхэм” ҳимоячиси Микки ван де Вен қайд этилган.
Ўтган ёзда “Вольфсбург”дан “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган нидерландиялик футболчи лондонликларга 43 миллион фунтга тушган эди.
Анге Постекоглу унга асосий таркибдан жой берди. Мавсумнинг биринчи қисмида – ноябрь-декабрь ойларида Микки жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаган паллада “Тоттенхэм” бешта учрашувдан тўрттасида мағлуб бўлди ва атиги бир очко жамғарди.
23 ёшли ҳимоячи “Брентфорд”га қарши учрашувда саотига 37,38 километр тезлик қайд этди.
Squawka портали бу кўрсаткични қайд этиб келаётган 2020 йилдан бери бу энг катта тезлик бўлдик.
Микки ван де Вен ўтган мавсум Бундеслиганинг энг тезкор футболчиси сифатида эътироф этилганди.
Фикрлар