АПЛнинг энг зўр ҳужумчиларидан бирини Саудияга олиб кетишади
Саудия Арабистонининг машҳур «Ал-Ҳилол» клуби раҳбарияти «Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайени ўз жамоаси сафида кўришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X орқали хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ҳали дастлабки босқичда. Футболчи томони мулоқотга тайёр, аммо битимнинг амалга ошиши, аввало, инглиз клубининг қароридан келиб чиқади.
Ўтган мавсумда Ндиайе барча мусобақалар доирасида 34 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг «Эвертон» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар