
АПЛнинг гранд клуби Родриго бўйича "Арсенал" билан рақобат қилиш учун курашга кирди
24 ёшли Родригонинг "Реал"даги келажаги яна савол остида. Клубдаги ўйин амалиётининг камлиги футболчининг жамоани тарк этиш эҳтимолини кучайтирмоқда.
"Diario AS" нашрининг хабар беришича, аввалдан асосий даъвогар сифатида қайд этилаётган "Арсенал"га энди "Ливерпуль" ҳам қўшилди. Англия гранди футболчини олиш имконини жиддий кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча "Реал" билан расмий музокаралар бошланмаган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Родригонинг бозор қиймати — 90 миллион евро. Унинг "Реал" билан шартномаси 2028 йилнинг ўртасигача амал қилади.
Маълумот учун, Родриго Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди — бу эса унинг кетиши ҳақидаги гап-сўзларни янада кучайтирди.
Фикрлар