АПЛнинг икки гранди "Манчестер Сити" юлдузини олиб кетишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигасининг икки клуби «Манчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шеркига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, агар «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузиш иши бўйича қаттиқ жазога учраса ва шу сабабли Шеркини сотишга мажбур бўлса, бу вазиятдан фойдаланишга «Ливерпуль» ва «Арсенал» тайёр турибди. Шу билан бирга, француз футболчисига қизиқиш билдираётган клублар фақат шу икки жамоа билан чекланмаслиги таъкидланмоқда.

«Манчестер Сити» 23 ёшли Шеркини 2025 йил ёзида «Лион» клубидан 36,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида саккиз ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва икки бор ҳамжамоадошларига голли пас берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!