АҚШ бош мураббийи вақтинчалик муддатга лавозимини тарк этди

АҚШ терма жамоаси Грегг Берхалтер ўрнига вақтинчалик мураббий тайинлади.

Берхалтернинг эски иши кўриб чиқилади. Аввалроқ 2022 йилги Жаҳон чемпионати пайтида кимдир аноним тарзда АҚШ Футбол Федерацияси билан боғлангани ва Греггнинг 1991 йилда бўлажак рафиқасига нисбатан зўравонлик иши ҳақида маълумотга эга эканлигини айтганди. Федерация ҳодисани текшириш учун адвокатлик фирмасини ёллади.

Натижада Греггнинг ёрдамчиси Энтони Хадсон терма жамоани энди бўлажак ўйинларга тайёрлайди. 41 ёшли мутахассис АҚШ U-20 терма жамоасида бир йил ишлаган, 2021 йилдан эса катталар терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчисига айланган.

Бунгача Хадсон Баҳрайн ва Янги Зеландия терма жамоаларида ҳам ишлаган. 25 январь куни АҚШ Сербия билан, уч кундан кейин эса Колумбия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!