АҚШ — Ўзбекистон: Майамида кучли шахмат қарама-қаршилиги
27–28 июль кунлари Майами шаҳрида АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида қизиқарли шахмат учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув рапид ва блиц форматларида ташкил этилади.
АҚШ терма жамоаси таркиби:
– Хикару Накамура
– Фабиано Каруана
– Уэсли Со
– Левон Аронян
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
– Нодирбек Абдусатторов
– Жавохир Синдаров
– Нодирбек Якуббоев
– Шамсиддин Воҳидов
Мазкур тўқнашув жаҳон шахматидаги кучли гроссмейстерлар иштирокида ўтиши билан катта қизиқиш уйғотмоқда.

Фикрлар