АҚШ Ўзбекистондан ўрнак олиши керак?! Америкалик шахматчи ўз федерациясини жиддий танқид қилди

TIGGO 2 PRO

Ҳиндистон ва Ўзбекистонда деярли ҳар куни шахмат юлдузлари пайдо бўлади. Ушбу муваффақиятларни америкалик гроссмейстр Ханс Ниманн таҳлил қилди ва АҚШдаги шахматнинг аҳволини танқид қилди. 

Ҳинд шахматидаги истеъдоднинг ўсишига кўп жиҳатдан тизим ёрдам беради. Ананд барча энг яхши ўйинчилар ва йирик компанияларга мураббийлик қилади ҳамда ҳукумат уларни молиявий томондан қўллаб-қувватлайди. 

АҚШда инфратузилма йўқ. Энг иқтидорли шахматчиларнинг барчаси "Ivy" лигасига боради ва шахматдан воз кечади. Агар биз шахмат оламида ҳукмронлик қилмоқчи бўлсак, бошқа мамлакатлардан "ёлланма аскар" каби шахматчиларни сотиб олмасдан, ёш истеъдодларимизни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Агар шундай давот этса, АҚШ шахмати унутилиб кетади. 

Келинг, АҚШ шахматининг пасайишини батафсил кўриб чиқамиз. Каруана, Аронян, Домингес ва Со каби шахматчилар дастлаб бошқа мамлакатлар вакили бўлган ва уларнинг трансферлари асосан молиявий рағбатлантириш билан боғлиқ. Айни пайтда мен ва Мишра каби маҳаллий истеъдодлар минимал даражада қўллаб-қувватланади. 

Ўз шахматчиларимизни қўллаш ва уларга сармоя киритиш ҳақида гап кетганда, АҚШ ватанпарварлиги қаерда қолмоқда? Ҳиндистон ва Ўзбекистон иқтидорли шахматчиларга катта сармоя киритиш фойда беришини исботлади. 

25 йил давомида бошқа давлат шарафини ҳимоя қилган шахматчиларни олиб келиш учун йилига 200 000 доллар сарфлашимиз керакми ёки энг истиқболли ёш иқтидорларимизни тарбиялаш учун маблағ ажратишимизми? Бу беқарор модель. Бу "ёлланма аскарлар" қариб, нафақага чиққанда биз бўш қўл билан қолиб кетаверамиз. 

Шуни таъкидламоқчиманки, мен барча шахматчиларни қаттиқ ҳурмат қиламан ва менинг сўзларимни улар шахсий ҳужум сифатида қабул қилмаслиги керак. Аксинча, улар АҚШ шахматининг келажагига ва бизнинг кейинги авлод чемпионларимиз ривожланишига путур етказаётган бузуқ тизим туфайли вужудга келган умидсизликни акс эттиради,
дея хулоса қилди Ниманн. 

Кўринишидан Ханс федерациясини ўзгартиришга жиддий киришган. Бироқ уни ким қабул қилади? Нидерландия?

Маълумот учун, Ниманн шахматдаги фаолиятини Нидерландияда бошлаган ва ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатларида қатнашган. Шунингдек, Нидерландия номидан олимпиадада иштирок этиб, биринчи ўринни ҳам олган. 


 

Карим Худайқулов таржимаси
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!