АҚШ терма жамоаси Россияни енгди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШда ёшлар ўртасида хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи аниқ бўлди.

 Йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг Чехия ва Финляндия терма жамоалари ўйинида 4:3 ҳисобида қайд этилган бўлса,  Канада терма жамоаси аъзолари Швейцария термасини 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Чемпионатнинг марказий ўйини АҚШ  ва Россия терма жамоалари ўртасида ўтди. Унда америкалик хоккейчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  Швеция эса Словакияни 3:2 ҳисобида таслим қилди.

Мусобақанинг ярим финалида АҚШ ва Швеция терма жамоалари баҳслашади. Канада эса Чехия терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун ўйнайди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!