"Ар-Райян"нинг франциялик мураббийи истеъфога чиқди
Қатар Юлдузлар Лигаси вакили "Ар-Райян" клуб бош мураббийи Лоран Блан билан хайрлашди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Франциялик мутахассис қониқарсиз натижалар кўпайиб кетгани боис истеъфога чиқарилгани айтилмоқда. Бланнинг ўрнини Қатар ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Николас Кордова эгаллайди.
Маълумот ўрнида, "Ар-Райян" айни пайт Қатар Юлдузлар лигасида 18 очко билан жадвалнинг 9-поғонасидан жой олган.
Фикрлар