"Арал Самали" 40 кун ичида иккинчи директорни тайинлади

“Арал Самали” футбол клуби ягона иштирокчисининг 2022 йил 4 апрелдаги 02-сонли қарорига мувофиқ Исломбек Сейтназаров футбол клуби директори лавозимидан озод этилди. Сейтназаров шу йилнинг 22 февралидан бошлаб жамоага директорлик қилиб келаётганди.

Эндиликда “Арал Самали”ни Даулетмурат Бекмуратов директор сифатида бошқаради, - дея хабар бермоқда, ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, “Арал Самали” про лига мусобақасида 5 та ўйиндан кейин 1 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган ҳолда 4 очко жамғариб, 8- ўринда боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!