"Арал Самали" ЎзПФЛ томонидан жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Арал Самали» футбол клубини расман огоҳлантирди. Про лиганинг 5 та турида учрашув қайдномаси бош мураббий томонидан имзоланмаган.

Бунга сабаб сифатида бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтган Темур Турдиевнинг Про лицензияси сўнгги модулида таҳсил олаётганини кўрсатиш мумкин. 20 май куни Турдиев сўнгги имтиҳонни топширади. 25 май санасида эса «Арал Самали» Нукусда «Хоразм» футболчиларини қабул қилади.

Мазкур учрашувга қадар «Арал Самали» бош мураббий масаласини тўла ҳал этиши лозим.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!