“Арал самали” U-19 чемпионатида иштирок этади

CHERY AUTO

Регламентга мувофиқ, Про лига иштирокчиси саналадиган “Арал самали” клубининг ёшлар таркиби U-19 чемпионатида қатнашиши лозим. Бироқ молиявий муаммолар туфайли “Арал самали U-19” дастлабки учта турда иштирок эта олмади. 

“Арал самали”нинг янги инвесторлари жамоани анча кеч қабул қилиб олгани ва уларда пухта смета тайёрлаш учун фурсат етарли бўлмаганини инобатга олган ҳолда ЎзПФЛ “Арал самали”га сўнгги имкониятни тақдим этган эди. Агар вазият 4-турга қадар ўзгармаса, “Арал самали” келаси мавсумни Биринчи лигада ўтказиши маълум қилинганди. 

Бундан тўғри хулоса қилаган “Арал самали” U-19 жамоаси футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. Нукус шаҳри жамоаси U-19 чемпионати доирасидаги учрашувини 9 май санасида ўз майдонида “Насаф U-19”га қарши ўтказади. Шунингдек, смета билан боғлиқ форс-мажор ҳолатидан келиб чиқиб, мазкур жамоанинг сафардаги ўйинлари масаласида енгиллик яратишга ҳаракат қилинади.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!