"Арал"нинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқилмоқда
ЎФA ҳамда ЎзПФЛ масъул мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ЎФA техник директори Сергей Aрсланов ҳамда ЎзПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжайев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан “Aрал” футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.
Жумладан, “Турон” стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида “Aрал” футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.
Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, “Aрал” футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Фикрлар