"Ararat Cup" турнирида ўзбекистонлик мутахассислар эътироф этилди
13-14 июль кунлари Арманистоннинг пойтахти Ереван шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича "Ararat Cup" турнири ташкил қилди. Шунингдек, турнир мобайнида халқаро ҳакамлар семинари ҳам бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу семинарда ва мусобақада ўзбекистонлик икки нафар мутахассис ҳам иштирок этди ва юқори эътирофларга сазовор бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раиси Шуҳратжон Кушмуратов семинарда ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича тузиб чиққан дастури олқишларга сазовор бўлган бўлса, яна бир вакилимиз Шаҳзод Менглиқуловнинг жангларни одилона бошқарганлиги мухлису мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди.
Энди навбат Осиё чемпионатига! Яъни, Самарқанд шаҳри август ойида ITKF каратэ-до бўйича қитъа чемпионатига мезбонлик қилади.
Фикрлар