Арбелоа аламли мағлубият айбдорини айтди

“Реал” Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида ҳам “Бавария”га ютқазиб, қитъанинг энг нуфузли мусобақасини тарк этди.

Икки ўйин натижасига кўра, мюнхенликлар 6:4 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин учун юришни давом эттирадиган бўлди.

Мюнхендаги учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккита гол ўтказиб юбориб, аламли мағлубиятга учраганидан кейин “Реал” бош мураббийи Альваро Арбелоа жавобгарлик ҳақида фикр билдирди.

- Мен мағлубиятлар учун жавобгарман ва оқибатларини қабул қиламан. Мухлислар тўлиқ куч билан ўйнаган ва охиригача жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар билан фахрланишлари керак, - деди Арбелоа.

Арбелоа “Реал”ни 2026 йил январь ойида бошқаришни бошлаган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Ҳозирги вақтда “Реал” жорий мавсумда учта совринни қўлга киритиш имкониятини йўқотди, Чемпионлар лигаси ва Испания кубогидан чиқиб кетди, шунингдек мамлакат Суперкубоги финалида мағлуб бўлди.

Шу билан бирга, Ла Лигада Арбелоа жамоаси чемпионат тугашига етти тур қолган бир пайтда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пойтахт клуби чемпионат пешқадами “Барселона”дан тўққиз очко ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!