Арбелоа “Бавария”га қарши ўйин олдидан уч нафар футболчини таркибдан чиқарди

“Реал” бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария”га қарши жавоб ўйини олдидан жамоанинг айрим футболчиларига дам беришга қарор қилди.

Шу тариқа, Ла Лига доирасида “Жирона”га қарши бўлиб ўтадиган учрашув учун қайдномага уч нафар асосий ҳимоячи — Трент Александер-Арнольд, Альваро Каррерас ва Антонио Рюдигер киритилмади.

“Реал”нинг “Бавария”га қарши Чемпионлар лигасидаги жавоб ўйини эса 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси Мюнхенда ўтказилади.

Илк ўйинда мадридликлар “Сантьяго Бернабеу”да 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!