Арбелоа бошқарувидаги "Реал" камроқ ғалаба қозонмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа даврида жамоа аввалги мураббийларга нисбатан камроқ ғалаба қозонмоқда.

Жума куни "қаймоқранглилар" Ла Лиганинг 32-турида "Бетис" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Marca" маълумотига кўра, Арбелоа бошчилидаги жамоа 23 учрашувда 60,9 фоизлик ғалаба кўрсаткичига эга — 23 ўйиндан 14 тасида ғалаба қозонган. Бу Бернд Шустер истеъфосидан бери камида 20 та ўйин ўтказган "Реал" мураббийлари орасида энг паст натижа ҳисобланади. 2008 йилда Шустерда бу кўрсаткич 59 фоизни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 12 январь куни Хаби Алонсо кетганидан кейин Мадрид клуби бош мураббийига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!