Арбелоа: “Бу тўрт ой мен учун катта тажриба ва мактаб бўлди”

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Альваро Арбелоа "Реал" бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассис январь ойида "қаймоқлилар"ни бошқарган, бунгача у ёшлар жамоасида ишлаган.

– Сиз яхши кайфият билан кетяпсизми ёки аксинча, мағлубият ҳисси билан кетяпсизми?

– Мен учинчи дивизиондаги жамоа мураббийи сифатида келдим ва Чемпионлар лигасида ўйинларни бошқарган Ла Лига клуби мураббийи сифатида кетяпман.

Бу тўрт ой мен учун катта тажриба ва мактаб бўлди. Ҳатто сиз билан мулоқот қилиш ҳам ўзига хос магистратура ҳисобланади. Мен хотиржам кетаман.

– Мухлислар ва жамоа сизни қандай эслаб қолишларини истардингиз?

– "Реал"нинг миллионлаб мухлислари бор: кимдир мен билан кўпроқ, кимдир камроқ рози бўлади. Аммо мен мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳрини ҳис қиляпман.

43 ёшдаман ва 20 йилни "Реал"да ўтказдим. Бу мен ўз уйим деб ҳисоблаган жойда жуда кўп йиллар.

– Бу даврда энг қийини нима эди?

– Бу клубдаги энг қийин нарса – ғалаба қозона олмаган пайтларинг. Мени энг кўп хафа қилган нарса — ўйинчиларга совринларни қўлга киритишда ёрдам бера олмаганимдир. Талаблар даражаси, елкамизда ётган қанчадан-қанча одамларнинг умидлари туфайли. Айнан мен уларга ғалаба қозонишларига ёрдам бера олмаганим менга энг катта оғриқ беради, – деди Арбелоа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!