Арбелоа: "Бу — "Реал Мадрид", биздан кўпроқ талаб қилинади"

"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига доирасида "Осасуна"га қарши учрашувдаги (1:2) мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганларимдан келиб чиқиб айтсам, иккинчи гол олдидан қоидабузарлик бўлган бўлиши мумкин. Офсайд бўйича икки жуда мураккаб қарор чиқарилди ва иккаласи ҳам бизнинг фойдамизга эмас эди.

Биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик, анча тезкор ва шиддатли ҳаракат қилишимиз керак. Ҳафта ўртаси ва охирида ўйнаш осон эмас, аммо биздан айнан шу нарса талаб қилинади. Бу — "Реал Мадрид". Мен ўйин қийин бўлишини билардим ва адашмадим.

Ҳеч ким мағлубиятни ёқтирмайди, айниқса биз. Мавсум узун бўлади, аввал ҳам айтганимдек, у ҳали энди бошланди, холос. Мен ҳануз шу фикрдаман.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, аммо тезлик етишмади. Рақиб чуқур ҳимояланганда тўпни тезроқ ҳаракатлантириш керак. Ҳужумларни ҳар икки қанот орқали ташкил этиш зарур, аммо биз кўпроқ чап томонга оғдик. Бу табиий, лекин бундай ҳолат рақибга ҳимояланишни енгиллаштиради.

Умид қиламанки, бу мағлубият ҳеч қандай салбий маъно касб этмайди, чунки тўрт кундан сўнг бизни Чемпионлар лигасида ҳал қилувчи баҳс кутмоқда. Жамоа ўз кучини айнан қийин пайтларда намоён қилади. Шубҳага ўрин йўқ. Мен жамоага ишонаман. Бизга барқарорлик керак. Ишлашда давом этамиз ва ҳар бир футболчидан энг юқори натижани олишга ҳаракат қиламиз, чунки уларнинг барчаси биз учун муҳим", — деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!