Арбелоа чемпионлик пойгаси тугамаганини айтди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа "Жирона"га қарши 31-тур учрашувидаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин жамоа чемпионлик курашидан чиқиб кетгани ҳақидаги фикрларга қўшилмади.
Айни пайтда жадвалда иккинчи ўринда бораётган "қаймоқранглилар" 31 ўйиндан сўнг 70 очко тўплаган. Пешқадам "Барселона" ҳисобида эса 30 учрашувдан кейин 76 очко мавжуд.
Арбелоа Ла Лигада ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаганини ва жамоа сўнгги тургача курашишини таъкидлади.
"Мен чемпионатни фақат ҳақиқатдан ҳам ютқазганимиздагина ютқаздик, деб ҳис қиламан. Биз курашни давом эттирамиз.
Биз ўз рангларимизни ҳимоя қиламиз ва имкони борича энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Биз энг сўнгги кунгача курашишимиз керак", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мураббий.
Фикрлар