Арбелоа: "Жамоамиз — бу бир оила"
Альваро Арбелоа Пеп Гвардиола, Жозе Моуриньо ва Диего Симеоне бошчилигидаги жамоалар устидан қозонилган ғалабалар ҳақида фикр билдирди.
"Бу менинг жамоам қанчалик ажойиб эканини кўрсатади.
Сизда ишига садоқатли энг яхши футболчилар бўлса, барчаси анча осон кечади. Улар ҳозир жуда яхши кайфиятда, сабр қила олишади ва ҳақиқий жамоа бўлиб ҳаракат қилишяпти.
Мен “Бернабеу”да мухлисларимизнинг тобора кўпроқ қўллаб-қувватлаётганидан хурсандман. Футболчиларга доим айтаман: бу имкониятдан максимал фойдаланиш керак. Чунки стадионда босим бўлса, ўйин биз учун осонлашади ва майдон худди бизнинг томонга оғгандек туюлади.
Барча футболчиларга — асосий таркибдагиларга ҳам, захирадагиларга ҳам — меҳнати ва садоқати учун миннатдорчилик билдираман.
Мен жамоа ҳақиқий оилага айланишини, ўзаро дўстлик ва бирликни намоён қилишини, яхши муҳитни сақлаб, ғалабаларни давом эттиришини истайман. Чунки энг муҳими — бу ғалаба", — деди Арбелоа.
Фикрлар