Арбелоа: "Куртуа — тарихдаги энг яхши дарвозабон, аммо Лунин ҳам ишончли"

Альваро Арбелоа "Реал" дарвозабони Тибо Куртуанинг жароҳати ҳақида фикр билдирди.

Белгиялик голкипер сонидаги жароҳат сабаб тахминан бир ярим ойга сафдан чиқди. У Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг алмаштирилган эди.

"Футболчилар ҳар сафар майдонга тушганда хавф бўлади. Кўпчилик буни тушунмайди, аммо жуда кам футболчи оғриқсиз ўйнайди.

Танаффусда Тибо ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо мен уни алмаштиришга қарор қилдим. Андрей Лунин ажойиб дарвозабон эканини кўрсатди ва яна кўрсатади.

Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди, аммо бизда яна бир фантастик голкипер бор", — деди Арбелоа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!