Арбелоа "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабани изоҳлади
"Реал" бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ишонган эдим. Ахир ишончли гапирмагандимми? Рақибимиз ва Пеп майдонга туширган таркибни ҳисобга олсак, бу Европадаги энг кучли жамоалардан бири. Гап фақат 11 футболчи ҳақида эмас, балки 20 нафар юқори савиядаги ўйинчи ҳақида кетяпти.
Улар сўнгги вақтларда жуда яхши ўйин кўрсатаётганди, кетма-кет ғалабаларга эришди. Бизда эса асосий футболчилардан бир нечтаси йўқ эди, етакчилар, бундай ўйинлар тақдирини ҳал қиладиган ўйинчилар майдонга туша олмади.
Лекин биз — "Реал". Бу жамоа ҳар қандай ишга қодир ва ҳеч кимга ён бермайди. Мен ўйин олдидан уларнинг кўзига тик қарашимизни айтгандим ва биз буни амалга оширдик. Мен шундай дейман, чунки бунга ишонаман. Баъзан, ҳар доим бўлмаса ҳам, ҳақ бўлиб чиқаман", — деди Арбелоа.
Фикрлар